• 12 500 сўм
    -14.33
  • 14 471 сўм
    -129.22
  • 152 сўм
    -4.45
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 500 сўм
    -14.33
  • 14 471 сўм
    -129.22
  • 152 сўм
    -4.45
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Криминал 11 июн 20:01

Тошкентда аёлга тегажоғлик қилган эркак 5 суткага қамалди

33 ёшли судланувчи кўчадаги ўриндиқда ўтирган аёлга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилган.

286
0
UzNews.uz

Аниқланишича, фуқаро И.С. маст ҳолда Э.И.ни орқа томонидан келиб, бўйнидан ушлаб, бошини орқага букиб, лабларидан ўпиб, унга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилган. Мазкур ҳолат жорий йилнинг 16 май куни соат 22:00 атрофида Тошкент шаҳар Сергели туманидаги болалар майдончаси яқинида содир бўлган. Оқибатда И.Э. ИИОга мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Сергели тумани судида кўриб чиқилди.

Суд мажлисида ҳуқуқбузар И.С. маст ҳолатда нима қилганлигини билмаслигини, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини баён қилиб, кўрсатма берган.

Суд ҳукмига кўра, И.С. МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

286
0

Изоҳ