• 12 061 сўм
    -36.78
  • 14 183 сўм
    -50.51
  • 161 сўм
    0.79
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 061 сўм
    -36.78
  • 14 183 сўм
    -50.51
  • 161 сўм
    0.79
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар 10 июн 2025

Чинозда 10 синф ўқувчиси синфдошини пичоқлаб ўлдирди

Ҳолат тафсилотлари очиқланди.

1472
0

Тошкент вилояти Чиноз тумани "Яллама" қишлоғида 17 ёшли йигит синфдоши томонидан ваҳшийларча ўлдирилди. Бу ҳақда "Миллар" дастури хабар қилди.

Маълум қилинишича, ҳолат жорий йилнинг 6 июнь куни тунда содир бўлган. 

Марҳумнинг онаси ўғлини ёлғиз ўзи тарбиялаганини таъкидлади. 

 "Ўша куни ўғлим телефон қилиб, ўртоқлари билан ўйнагани кетаётганини айтди. Мендан сўроқсиз ҳеч қаерга бормас эди. Қотилликни ўзини синфдоши содир қилган",- дейди онаси. 

Марҳумнинг тоғаси эса мазкур бахтсиз ҳодисани қуйидагича изоҳлади. 

"Нега ундай бўлганини билмаймиз. Бизга сабаби керак ва қонуний чора кўришингизни сўраймиз. Кўмилгунча кўзини юммади, чунки жияним ҳали ҳаётга тўймаган эди".

Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

1472
0

Изоҳ