• 12 165 сўм
    -25.19
  • 14 331 сўм
    -32.11
  • 159 сўм
    -2.67
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 165 сўм
    -25.19
  • 14 331 сўм
    -32.11
  • 159 сўм
    -2.67
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 12:19

Тошкентдаги KIUT университети талабалар бандлигини қандай таъминламоқда

16 апрель куни Кимё халқаро университетида KIUT Job Fair 2026 — анъанавий бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди. Тадбир таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлаш, ёшларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг карьера имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилди.

234
0
uznews.uz

Ярмарка давомида талабалар ва битирувчилар етакчи компаниялар вакиллари билан бевосита мулоқот қилиб, иш ва амалиёт имкониятлари бўйича муҳим маълумотларга эга бўлишди. Тадбирда BYD Uzbekistan Factory, Uzbekistan Airways, ADM Jizzakh, Artel Electronics, Pepsi Uzbekistan, UzAuto Motors, Ipak Yo‘li Bank, Hyundai Elevator, Hisense HVAC ҳамда Hyundai Rotem каби нуфузли ташкилотлар иштирок этди.

Кун давомида қабул комиссияси, халқаро бўлим ва Корея таълим маркази вакиллари томонидан таълим, грантлар ҳамда халқаро дастурлар юзасидан маслаҳатлар берилди. А блокидаги 109-хонада Ахборот тизимлари муҳандислиги йўналиши талабалари томонидан инновацион лойиҳалар тақдим этилди. Шунингдек, «Касбий чарчашни енгиш» мавзусида семинар ҳамда тўғри суҳбатдан ўтиш, CV ва резюме тайёрлаш бўйича амалий тренинглар ўтказилди.

Тадбир доирасида маданий чиқишлар, талабалар ишлари кўргазмалари, амалий косметология йўналиши томонидан юз диагностикаси ва косметологик муолажалар, либослар дизайни кўргазмаси ҳамда рангтасвир йўналиши талабалари иштирокидаги амалий машғулотлар ташкил этилди.

Мазкур ярмарка ёш мутахассислар учун реал иш ўринлари, профессионал алоқалар ва замонавий меҳнат бозори талаблари билан яқиндан танишиш имконини яратган муҳим платформа бўлди.

Қабул платформасиadmission.kiut.uz

Сайт: kiut.uz
Telegram: t.me/kiut_official
Instagram: @kiut.uz_rasmiy
Facebook: fb.com/kiut.official
YouTube: kiut.official

Реклама ҳуқуқи асосида

234
0

Изоҳ