Поиск
RUUZ

Экономика

Навоийда Ўзбекистондаги биринчи қиймати $100 млнлик алюминий банкалар ишлаб чиқарувчи завод қурилади

Россиянинг "Арнест Упаковочные Решения" компанияси билан тегишли келишувга эришилди. Заводни 2025 йилнинг кузида ишга тушириш режалаштирилган.

60views0replies
0

foodbay.com / Иллюстрация

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида "Навоий саноатни ривожлантириш комплекси" махсус саноат парки ҳудудида ичимликлар учун алюминий банкалар ишлаб чиқариш заводини қуриш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича инвестиция битими имзоланди. Шартнома Россиянинг "Арнест Упаковочные Решения" компанияси билан имзоланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Ҳужжатга кўра, "АУР" АЖнинг сармояси тахминан 100 миллион долларни ташкил этади, корхона қуввати йилига 1,5 миллиард банкадан ошади.
Корхонада 200 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади. Заводни 2025 йилнинг кузида ишга тушириш режалаштирилган.
"Ичимликлар учун алюминий қадоқ ишлаб чиқариш - бу илгари Ўзбекистонда тақдим этилмаган янги технологиядир. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг 30 фоиздан ортиғини экспорт қилиш режалаштирилган," - деди Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Хуррам Тешабоев.
"Арнест Упаковочные Решения" компанияси бош директори Александр Исаевнинг сўзларига кўра, компания Россия ва ЕОИИда алюминий банкини ишлаб чиқариш бўйича етакчи ҳисобланади.
"Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш компаниянинг ЕОИИ, Марказий Осиё ва Кавказорти мамлакатлари экспорт бозорларидаги иштирокини сезиларли даражада оширади, шунингдек, Россияда ишлаб чиқарилган экспорт ҳажмини озод қилиш ва уларни Россия бозорини қондиришга йўналтириш имконини беради," - дея қўшимча қилди у.
60views0replies
0

Комментарии