Жиззах вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, Дўстлик туманида жойлашган “Манас-14” ЙПХ масканида рейд ўтказилган.
Рейдда “Самарқанд-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган Isuzu тўхтатилиб, автомашина юкхонаси текширилганда номаълум ҳайвонга тегишли жами 1 минг 200 кг гўшт маҳсулоти борлиги аниқланган.
Ушбу гўшт Самарқанд вилоятидан Тошкент шаҳрига сотиш мақсадида олиб кетилаётгани маълум қилинган.
Қайд этилишича, гўшт маҳсулотининг истеъмолга яроқли ёки яроқсизлигини аниқлаштириш учун вақтинча музхонага жойлаштирилган.