• 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар 9 январ 2025

Тошкент вилоятида экология инспекторларига 4 нафар шахс "ҳужум қилди"

Инспекторлар рейд тадбирларини олиб бораётганда, номаълум шахслар уларга ташланиб, тан жароҳат етказган.

695
0

Экология вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 4 январь куни Янгийўл тумани Самарқанд МФЙ ҳудудида туман Экология бўлими бошлиғи А.Н. ҳамда бош мутахассис А.Ж. навбатдаги назорат рейд тадбирларини олиб бораётган бўлган.

Шу вақтда 4 нафар номаълум шахс ўзларининг "Жигули" русумидаги машинасида уларнинг йўлини тўсиб, хизмат фаолиятига тўсқинлик қилган.

Ходимлар ўзларини таништириш мақсадида хизмат гувоҳномаларини тақдим этган вақтда ҳуқуқбузарлар уларга ташланиб, турли тан жароҳатлари етказган. Оқибатда уларнинг кийимлари яроқсиз ҳолатга келтирилган.

Қайд этилсиҳича, инспекторларга Янгийўл тумани марказий шифохонасида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Уларнинг аҳволи ўртача даражада дея баҳоланмоқда.

Ҳозирда ушбу ҳолат Янгийўл тумани ИИБ томонидан ўрганилмоқда.


695
0