• 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 13 январ 12:46

Самарқанд тумани тугатилиб, шаҳар ҳудудини кенгайтириш режалаштирилмоқда

Депутатлар қабул қилган қарор лойиҳасига кўра, Самарқанд тумани мустақил маъмурий-ҳудудий бирлик сифатида тугатилади.

408
0

Олий Мажлисда Қонунчилик палатасининг "Самарқанд вилояти Самарқанд туманини тугатиш, шунингдек, Оқдарё, Пастдарғом, Тойлоқ туманлари ва Самарқанд шаҳри чегараларини ўзгартириш тўғрисида"ги қарор лойиҳаси кўриб чиқилди.

Мазкур ислоҳот доирасида шаҳар таркибига қуйидаги ер майдонлари ўтказилади:

  • Оқдарё туманидан — 1 410,6 гектар;
  • Пастдарғом туманидан — 1 242,3 гектар;
  • Самарқанд туманидан — 13 308 гектар;
  • Тойлоқ туманидан — 1 265,6 гектар.

Шу билан бирга, 518 гектар шаҳар ерлари ва 1 551 гектар Самарқанд тумани ерлари Пастдарғом туманига, 28 295 гектар ер майдони эса Тойлоқ тумани таркибига ўтказилади. Ер фонди тоифалари ўзгаришсиз қолади.

Ўзгаришлардан сўнг Самарқанд шаҳри ҳудуди 11,8 минг гектардан 28,9 минг гектаргача кенгаяди, аҳоли сони эса 604 минг нафардан 882 минг нафаргача ошади.

Қайд этилишича, «Ширин», «Темир йўл орти» ва «Қорасув-2» янги турар жой массивларида 710 та кўп қаватли уй қурилиши режалаштирилган бўлиб, улар тахминан 309 минг нафар аҳолини қамраб олади.

Бундан ташқари, шаҳарда янги туристик ва кўнгилочар объектлар барпо этилади: болалар ўйин майдончалари, аквапарк, ҳаво шарларида учиш ҳудудлари, дам олиш боғлари, янги яшил зоналар, хизмат кўрсатиш объектлари ва логистика марказлари ташкил этилади.

Қарор лойиҳаси маҳаллалар фуқаролар йиғинларида, шунингдек, шаҳар, туман ва вилоят халқ депутатлари Кенгашлари йиғилишларида муҳокама қилинди.

Муҳокамалар жараёнида чегараларнинг картографик тасвирлари ва уларнинг таснифи келишиб олинди.

Якунда депутатлар қарор лойиҳасини қабул қилдилар. Бу эса Самарқандда йирик инфратузилма ва уй-жой лойиҳаларини амалга ошириш учун янги имкониятлар очади.

408
0

Изоҳ