• 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 26 июн 2025

Бухорода 180 тага яқин балиқ овлаганларга жиноят иши қўзғатилди

Икки киши электр қармоқ ёрдамида балиқлар овлаб, табиатга 3,5 млрд сўм зарар етказди.

1042
0
Бухоро вилоят Экология бошқармаси

Бухоро вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси тезкор гуруҳ ходимлари томонидан Қорақир табиий сув ҳавзасининг 1-контурида назорат рейд тадбири ўтказилди, дея хабар бермоқда Бухоро вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати. 

Олиб борилган рейд тадбирлари давомида, Пешкў туманида яшовчи 2 нафар фуқаро электр қармоқ ёрдамида 168 дона зоғора, 10 дона лаққа ҳамда 1 дона карас балиғини овлаганлик ҳолати аниқланган.

Мазкур ҳуқуқбузарлик оқибатида табиатга жами 3 млрд 532 млн 500 минг сўм миқдорида моддий зарар етказилган.

Ҳозирги кунда ушбу ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1042
0

Изоҳ