• 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 9 июн 2025

Истанбулдаги Қуръон курсларида ўнлаб болалар жинсий зўравонлик қурбони бўлишди

Ўзбекистон консулхонаси жабрланганлар орасида ўзбеклар борлигига аниқлик киритмоқда. Аввалроқ, ўзбекистонлик болаларга нисбатан шундай ҳолат юз бергани маълум қилинди.

2279
0
Иллюсрация

Сўнгги кунларда ОАВда Истанбул шаҳрининг Баҳчелиэвлер туманидаги Диёнат бошқармасига қарашли Қуръон курсларида таҳсил олган 24 нафар вояга етмаган ўқувчи жинсий зўравонлик қурбони бўлгани ҳақидаги хабарлар кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлмоқда.

Туркия Республика Халқ партияси депутатининг ёзишича, Истанбулнинг Баҳчелиэвлер шаҳрида Дин ишлари бўйича раисликка қарашли ўғил болалар учун “Қуръон” курси интернатида қуръон курси ўқитувчиси Иброҳим К. 10-13 ёшли 17 нафар болага жинсий зўравонлик қилган.

Иброҳим К. ҳибсга олиниб, қамоққа юборилди. Қуръон курси бўйича ҳозирча ҳеч қандай чора кўрилмаган ва у ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

"Қурбон болаларнинг аксарияти оилалари томонидан Қуръон курсига қолдирилган. Бу борада прокуратура ҳам ҳеч қандай чора кўрмади. 10-13 ёшдаги болалар жинсий зўравонликка учраган ва катта жароҳат олган бинода ёдлаш бўйича машғулотларни давом эттирмоқда", - деб ёзади депутат.

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасининг маълум қилишича, жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари мавжудлигига маҳаллий ҳокимият идоралари орқали аниқлик киритилмоқда. 

"Аввалроқ юқоридаги ҳолат билан боғлиқ бўлмаган ҳолда, Туркия ҳудудида ноқонуний фаолият юритаётган яширин диний таълим муассасаларида вояга етмаган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан жинсий зўравонлик ҳолатлари аниқлангани ва бир қатор шахслар жавобгарликка тортилганини маълум қиламиз.

Ҳурматли ота-оналар! Фарзандларингизни бегона шахсларга ишониб, чет элдаги норасмий диний таълим муассасаларига юборманг. Уларнинг тақдири ва хавфсизлиги – сизнинг эътиборингиз ва масъулиятингизга боғлиқ. Агар сизда шубҳали таълим муассасалари ёки болалар ҳуқуқларига тажовуз ҳолатлари ҳақида аниқ маълумот бўлса, дарҳол Бош консулхонага мурожаат қилишингизни сўраймиз", - дейилади консулхона хабарида.

2279
0

Изоҳ