Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати -8 даражагача бўлиб, ёмғир ёғиши кутилмоқда

Синоптиклар декабрь ойининг биринчи ҳафтаси охиридаги об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

2402views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун шимоли-ғарбий ҳудудларга Кавказ ҳудудларидан антициклон кириб келади, қолган ҳудудларда илиқ ҳарорат сақланиб туради.
Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон ҳамда Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +15…+20 даражагача бўлади.
Эртага, 4 декабрь куни Бухоро, Навоий вилоятларида кучсиз ёмғир ёғиши сақланиб туради, қолган ҳудудларда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат фони пасаяди ва кечаси +5…+10 даражани, кундуз куни +9…+14 даражани ташкил этади.
Қайд этилишича, якшанба, 5 декабрь куни салқин ҳаво массалари Ўзбекистоннинг барча  ҳудудларига тарқалади. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Қорақалпоғистонд ҳамда Хоразм, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати шу куннинг меъёрий қийматларига нисбатан янада пасаяди ва кечаси +2…+7 даражани, кундуз куни эса +5…+10 даражани ташкил этади, шимолда кечаси -3…-8 даражагача, кундуз куни 0…-5 даражагача бўлади.
Шанба ва якшанба кунлари кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
2402views0replies
0

Изоҳлар