• 12 558 сўм
    -34.15
  • 14 809 сўм
    -12.57
  • 159 сўм
    -0.74
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 558 сўм
    -34.15
  • 14 809 сўм
    -12.57
  • 159 сўм
    -0.74
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 24 ноябр 2021

Учтепа тумани ҳокимлигидаги қатор раҳбарлар ишдаги камчиликлари сабабли ишдан бўшатилди

Тошкент шаҳар ҳокими қатор амалдорларни эгаллаб турган лавозимларидан озод қилди, туман ҳокимига эса ҳайфсан берилган.

909
0
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Бугун, 24 ноябрь куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бошчилигида Учтепа тумани ҳокимлигида йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимияти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев кўпгина соҳаларда баъзи масъулларнинг ўз вазифасига лоқайд, масъулиятсизлик, юзаки ёндашиш ҳолатлари ҳамон мавжуд эканлигини кескин танқид қилган.

Хусусан, булар мактаблар, жумладан, синфлардаги давомат, таълим сифати, битирувчиларнинг олий ўқув юртларига киришидаги паст кўрсаткичлар, шунингдек, мактабгача таълим, қурилиш, маҳаллалардаги тозалик, кичик корхоналардаги иш шароитининг талабга жавоб бермаслиги, кўчат экиш жараёнидаги юзакичилик, чиқиндиларни вақтида олиб чиқиб кетилмаслиги ҳолатларидир.

Ишда йўл қўйган камчиликлари учун, туман ҳокимининг ўринбосарлари Н.Исматов, Л.Алманов, МТБ бошлиғи Н.Хантўраева, ХТБ бошлиғи Ў.Қурбонов ҳамда туризм ва спорт бўлими бошлиғи Б.Насибалиев лавозимларидан озод этилган.

Бундан ташқари, туман ҳокими Ф.Абдуллаевга эса ҳайфсан берилган.

Йиғилиш якунида мутасаддиларга ўз фаолиятини жиддий кўриб чиқиш, танқидлардан тегишли хулосалар чиқариш, ишда ижобий ўзгаришлар қилиш вазифаси юклатилди.

909
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш