Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентдаги педагогика университети “замдекани” талаба қизни зўрламоқчи бўлгани айтилмоқда

Талаба қиз ҳодиса қандай содир бўлганини айтиб берди. Бош прокуратура ҳолат бўйича суриштирув бошлаганини маълум қилди.

1434views0replies
0

видеодан кадр

Аввалроқ, Низоми номидаги педагогика давлат университети 3-курс талабаси К.М. университет декани ўринбосари уни зўрламоқчи бўлганини айтиб, ижтимоий тармоқда мурожаат билан чиқди. 
Қизнинг айтишича, жорий йилнинг 18 октябрь куни у “Зулфия” мукофотига тавсиянома олиш мақсадида ёшлар ишлари бўйича декан ўринбосари Ю.Б.нинг хонасига киради.
Ю.Б. ундан кутиб туришини сўрайди. Хонадан ҳамма чиқиб кетгач, Ю.Б. ўзини чарчаганлигини айтиб, унга қаҳва дамлаб беришни сўрайди. Қиз қаҳва дамлаш учун чоғланганда эркак эшикни ичкаридан қулфлаб, чироқни ўчириб, қизни зўрламоқчи бўлади.
К.М. амаллаб ойна олдига келиб, ёрдам чақирмоқчи бўлганда, эркак уни деразадан итаргани сабаб, қиз ойнадан пастга тушиб кетади. 
Шундан сўнг, Ю.Б. ташқарида бўлган қизнинг дўсти билан пастга тушиб, атрофда йиғилганларга қиз ойнадан ўзи сакрагани ва уни ўзи шифохонага олиб боришини айтади.
Қизнинг яқинларининг айтишича, декан муовини томонидан келган одамлар уларга ўз кўрсатмаларини ўзгартиришлари учун пул таклиф қилган. Ю.Б. эса ҳаммага қиз ўз жонига қасд қилган деяпти. У ўқиган факультет талабаларини тўлиқ онлайн таълимга ўтказишган.
Бош прокуратура Матбуот хизматининг хабарига кўра, ҳолат Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ўрганиб чиқилмоқда. Натижаси ҳақида хабар қилинади.
Шунингдек, ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг UzNews.uz’га маълум қилишича, Ю.Б.га нисбатан ЖКнинг 118 (номусга тегиш) ва 105-моддалари (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
1434views0replies
0

Изоҳлар