• 12 254 сўм
    -30.89
  • 14 516 сўм
    1.49
  • 148 сўм
    -0.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 254 сўм
    -30.89
  • 14 516 сўм
    1.49
  • 148 сўм
    -0.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
2 июл 2021

Тошкентда COVID-19 билан касалланганлар учун тақсимлаш марказлари очилади

Коронавирусга гумон қилинган беморлар учун “Ёшлик”, “Универсал” спорт мажмуалари ва “Ўзэкспомарказ”да тақсимлаш марказлари қайта фаолиятини тиклайди.

815
0
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

1 июль куни кечаси Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ДХХ тасарруфидаги “Ёшлик” спорт-соғломлаштириш мажмуасига ташриф буюрди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу мажмуада 2 июлдан бошлаб коронавирусга гумон қилинган беморларни қабул қилиш ва биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича тақсимлаш маркази сифатида очилади. Ҳоким 500 ўринлик марказ шароитлари билан танишди. 

Жаҳонгир Ортиқхўжаев 3 июлдан 770 ўринлик “Универсал” спорт мажмуасидаги тақсимлаш маркази ҳам қайта очилишини таъкидлади.

“Ўзэкспомарказ” миллий кўргазма мажмуасидаги тақсимлаш маркази 5 июлдан очилиши режалаштирилмоқда. Тошкентда умумий ҳисобда 2 мингдан ортиқ ўринга эга заҳира шакллантирилади.

815
0