Излаш
RUUZ

Криминал

Тошкентда фуқароларга 260 фоизгача фойда ваъда қилган хорижий корхона таъсисчилари ушланди

Golden Cash store корхонаси вакиллари ўзбекистонликларга тилла ва кумушни сармоя сифатида киритишни таклиф қилиб, бундан катта дивидендларни ваъда қилишган.

836views0replies
0

Тергов департаменти

2020 йилда 29 ёшли Украина фуқароси ва Ўзбекистондан бўлган бир гуруҳ фуқаролар ҳамкорлигида Тошкентда Golden Cash story МЧЖ хорижий корхонаси ташкил этилган. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар бермоқда.
Компания фуқароларга корхонага тилла ва кумуш буюмларни сармоя сифатида киритишни таклиф қилган. Бунинг эвазига МЧЖ вакиллари йилига 260 фоизгача бўлган дивидендларни ваъда қилишган.
Қайд этилишича, фуқаролардан 100 доллардан 5 300 долларгача бўлган нархдаги тилла ва кумуш буюмлар қабул қилинган.
Янги сармоядорларни қизиқтириш мақсадида, дастлаб фуқароларга маълум бир миқдордаги маблағ тўлаб борилган. Натижада республика бўйича минглаб фуқароларнинг катта миқдордаги маблағлари қўлга киритилган.
Жорий йилнинг 17 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги ТБ томонидан Golden Cash store МЧЖ кўринишдаги хорижий корхона ва унинг мансабдор ходимларига нисбатан ЎзР ЖКнинг 1881-моддаси 2-қисми «в,г» бандлари (пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият) билан қўзғатилган.
Корхонанинг мансабдор шахсларига нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича фуқароларга етказилган зарарни аниқлаш ишлари амалга оширилмоқда.
836views0replies
0

Изоҳлар