Депутат Дониёр Ғаниевнинг хабар беришича, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугунги ялпи йиғилишида 2 та ташкилий масала кўриб чиқилди.
Унга кўра, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига шу кунгача халқ таълими вазири лавозимида ишлаб келаётган Шерматов Шерзод Хотамович номзоди маъқулланди.
Халқ таълими вазири этиб Саидов Бахтиёр Одилович тайинланди.
Бахтиёр Саидов мазкур тайинловга қадар Ўзбекистоннинг Хитой Халқ Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида ишлаб келаётганди.