• 12 592 сўм
    -84.4
  • 14 822 сўм
    -153.86
  • 160 сўм
    -1.38
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 592 сўм
    -84.4
  • 14 822 сўм
    -153.86
  • 160 сўм
    -1.38
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Криминал 17 август 2021

Қашқадарёда бир гуруҳ йигитлар спортчини уриб, ўлдиришди — видео

Ҳолат бўйича 7 кишига нисбатан жиноий иш очилди. Уларнинг 6 нафари ушланган.

8314
0
Instagram / Elbek Rakhimov

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда спорт устаси Элбек Раҳимов ўлдириб кетилганлиги ҳақида видео тарқалди. Видеодан маълум бўлишича, бугун, 17 август куни соат 9:45 ларда спортчи йигитни бир неча йигитлар уриб, автомобилга солиб олиб кетган. Бироқ спортчининг бир ўзи уларга кескин қаршилик кўрсатганига қарамай, бас кела олмаган.

Бош прокуратура ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди. 

Жиноят иши доирасида 7 нафар шахс гумонланувчи тариқасида жалб қилиниб, улардан 6 нафари процессуал тартибда ушланди. Ҳозирда тергов олиб борилмоқда.

Элбек Раҳимов Ушу-Санда бўйича чемпион, профессионал Р-1 бўйича эса Осиё чемпиони ҳисобланади.

8314
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш