Излаш
RUUZ

Тайинловлар

Расман: Навоий вилояти ҳокими ишдан олинди

Лавозимидан озод этилган ҳоким ўрнига вилоятга янги раҳбар тайинланди.

585views0replies
0

UzNews.uz

Ўзбекистон президентининг тегишли фармони билан Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов ҳабар бермоқда.
Бугун, 8 ноябрь куни халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Сессияда Навоий вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган Қобул Турсунов вазифасидан озод қилинди.
Унинг ўрнига Тошкент шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Нормат Тўлқинович Турсунов янги ҳоким этиб тасдиқланди.
Маълумот учун, Қобул Турсунов 2016 йил 25 декабрда Навоий вилояти ҳокими вазифасига тайинланганди.
585views0replies
0

Изоҳлар