• 12 345 сўм
    -82.22
  • 14 501 сўм
    -65.52
  • 150 сўм
    2.74
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 345 сўм
    -82.22
  • 14 501 сўм
    -65.52
  • 150 сўм
    2.74
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Оммавий 19 ноябр 2021

Энди абитуриентларнинг мактабдаги баҳолари ОТМга киришда ҳисобга олинади

Баҳоларни ҳисоблаш ва уни ОТМга кириш имтиҳонларида инобатга олиш тартиби маълум қилинди.

841
0
UzNews.uz

Ҳукумат қарори билан Таълим ташкилотлари битирувчилари баҳоларининг ўртача кўрсаткичини ҳисоблаш ва уни олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида инобатга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, мактаб битирувчиларининг шаҳодатномасидаги 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ОТМга киришдаги баллга қўшилади. Баҳолар электрон платформалар орқали ҳисобланади ва ДТМнинг ABITUR дастурига юборилади.

Баҳоларнинг ўртача кўрсатгичи 6-11-синфлардаги ёки 6-9-синфлар ва 1-2-босқичлардаги йиллик баҳоларнинг умумий йиғиндисини ўқитилган фанларга бўлиш орқали чиқарилади.

Максимал балл 100 фоиз деб олинади ва баллар баҳо тизимига қуйидагича ўтказилади: 

—  86-100 фоиз учун – 5 баҳо;

—  71-85 фоиз – 4 баҳо;

—  56-70 фоиз – 3 баҳо ва 56 фоизгача – 2 баҳо.

—  Ушбу тартиб 2022/2023 йил ўқув йилидан қўлланилади.

841
0