• 12 254 сўм
    -30.89
  • 14 516 сўм
    1.49
  • 148 сўм
    -0.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 254 сўм
    -30.89
  • 14 516 сўм
    1.49
  • 148 сўм
    -0.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 31 август 2021

Байрам кунларида ҳам эмлаш жараёнлари давом этади — ССВ

Вазирлик 5 кунлик дам олиш кунларида ҳам аҳоли эмланишлари мумкинлигини маълум қилди.

728
0
ССВ / Иллюстрация

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, 1–5 сентябрь кунлари ҳам республикадаги барча даволаш муассасаларида, ҳудудий оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар, кўп тармоқли марказий поликлиникаларда белгиланган тартибда соат 08:00 дан 20:00 гача фаолият кўрсатадиган шифокор ва ҳамширалардан иборат навбатчи бригадалар тузилиши белгиланган. 

“Мамлакатимиздаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда эмлаш пунктлари фаолияти байрам кунлари ҳам давом эттирилади”, - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳудудий бошқармалари байрам тадбирлари ўтказиладиган жойларда карантин қоидаларига қатъий риоя этилиши бўйича тегишли чораларни кўради.

728
0