Излаш
RUUZ

Жамият

"Бадиий савия деган нарсанинг ўзи йўқ" — Саида Мирзиёева беҳаё саҳнали сериал ҳақида

Саида Мирзиёева Sevimli телеканалида эфирга кетган ахлоқсизлик саҳналари бўйича муносабат билдирди.

821views0replies
0

Facebook / Saida Mirziyoyeva

Аввалроқ, Sevimli телеканалида миллий сериал намойиш этилиши чоғида ахлоқсизлик саҳналари мавжудлиги жамоатчилик эътирозига сабаб бўлганди.
Бу ҳақда Масс-медиа фонди раиси ўринбосари Саида Мирзиёева мазкур саҳна бўйича муносабат билдирди.
"Бир томошабин сифатида Sevimli каналида прайм-тайм вақтида намойиш этилаётган, миллионлаб телетомошабинларнинг диққатини тортган "Сабрия" миллий сериалига нисбатан шахсий муносабатимни билдиришга ҳақлиман, деб ўйлайман.
Бадиий савия ҳақида гапириб ҳам ўтирмайман, унақа нарсанинг ўзи йўқ. Сериал муаллифлари орасида бирорта аёл йўқлигига ҳам ишончим комил. Чунки ҳеч қайси фильмда аёлларга нисбатан бу қадар нафрат кўрмаганман", - дейди Мирзиёева.
Унинг фикрича, сюжетда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш бўйича аниқ ва батафсил йўриқнома кўрсатишдан мақсад нималиги ҳам тушунарсиз. Бу ҳолатдан ҳеч қандай хулоса чиқарилмаган. Шунингдек, сериалда аёллар фикри тор, маккора, заифа, ҳаётдаги ҳамма балоларга сабабчи қилиб кўрсатилган.
"Ҳамкасб-аёллар ўртасидаги заҳар-заққумга тўла рақобат ғояси-ку, умуман, аёлларни одам ўрнида кўрмайдиган латифабозлардан илҳомланиб ёзилгандек. Ва ниҳоят, энг ёқимсиз ва жирканч эпизодлар – аёлларга нисбатан зўравонлик саҳналари ҳамда исноддан қутулишнинг ягона “тўғри” йўли – ўз жонига қасд қилиш билан боғлиқ. Нақадар "доно" маслаҳат! ",
Нима деб ўйлайсиз, ўзбекистонлик аёлларнинг обрўига жиддий путур етказаётган бундай саёз "ижод намуналари" яратишни бас қилишни талаб этишга ҳақлимизми? Қандай қилиб ўз жонига қасд қилишни экранда кўрсатиш мумкин ахир?
Мен бадиий кенгашлар ва мутасадди ташкилотларни бу каби контентга қонун ва этика нуқтаи назаридан хулоса беришга чақираман. Аёлларимиз бундай муносабатга лойиқ эмас! Бу ҳам хусусий, ҳам давлат кинематографига бирдек тааллуқли", - ёзади Саида Мирзиёева.
821views0replies
0

Изоҳлар