• 12 279 сўм
    13.71
  • 14 508 сўм
    16.2
  • 159 сўм
    0.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 279 сўм
    13.71
  • 14 508 сўм
    16.2
  • 159 сўм
    0.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 11 феврал 2022

Андижондаги ўқитувчиларнинг “узр сўраш” йиғилиши масаласи Бош прокуратурага оширилди

Йиғилишда мактаб ўқитувчилари 300 дан ортиқ ота-оналар олдида обрўсизлантирилиб, йиғлаб кечирим сўрашга мажбурлангани аниқланди. Ишни Бош прокуратура кўриб чиқади.

991
0

Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизматининг хабар қилишича,  Андижон вилояти Марҳамат туманидаги ўқитувчиларнинг ота-оналар олдида узр сўрагани юзасидан Халқ таълими вазирининг ҳуқуқий-назорат хизмати томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш давомида мактаб ўқитувчилари 300 дан ортиқ ота-оналар олдида қадр-қиммати обрўсизлантирилиб, камситилиб, йиғлаб кечирим сўрашга мажбурланиб, уларнинг қонун билан ҳимояланадиган ҳуқуқлари поймол этилиб, ишчанлик қобилиятига зарар етказилганлиги юзасидан тегишли ҳужжатлар тўпланди.

Туман ҳокимлиги ташаббусига асосан ташкил этилган мазкур тадбирдаги воқеалар ҳамда бир қатор масъулларнинг ҳаракатларига қонуний баҳо берилишини таъминлаш учун тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратурага тақдим этилди.

991
0