• 12 654 сўм
    67.72
  • 14 818 сўм
    59.17
  • 161 сўм
    0.76
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 654 сўм
    67.72
  • 14 818 сўм
    59.17
  • 161 сўм
    0.76
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Ҳодисалар 4 декабр 2021

Андижон давлат университетига йиғилишига борган аёл 4-қаватдан тушиб кетди

Аёл жияни учун ота-оналар йиғилишига борган.

1222
0
UzNews.uz

Бугун, 4 декабрь куни соат 14:00 атрофида Андижон давлат университети 1000 ўринли биноси 4-қаватидан аёл киши эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетди. Бу ҳақда университет Матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, бугун ижтимоий-иқтисодиёт факультети талабалари ота-оналари учун мажлис ўтказилган.

Университет биносининг 4-қаватида жойлашган кичик мажлислар залидаги йиғилишда иштирок этган талабалардан бирининг келинойиси йиғилиш бўлаётган вақтда телефон бўлиб қолгани сабабли йиғилишдан чиқиб, телефонда суҳбатлашган.

Айни вақтда шу қаватда бинонинг зиналардаги тутқичларини янги, бақувватроғига алиштириш учун эскиси олиб ташланиб, янгисини ўрнатилиш ишлари амалга оширилаётган бўлган. 

Аёл телефонда суҳбатлашиш жараёнида қурилиш бўлаётган ҳудудни англатувчи белги ва тўсувчи тасмаларга аҳамият бермасдан зинапоя томонга юрган ва эътиборсизлик оқибатида тушиб кетган.

Бунда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган ҳудуд тўлиқ беркитиб қўйилмаганлиги, тўсиқ ленталарига эса эътибор бермаслиги ҳам сабаб бўлган.

Ҳодиса юз берган вақтнинг ўзидаёқ университетнинг масъул ходимлари томонидан шошилинч тез ёрдам чақирилиб, фуқаро республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиалига университет маъмурияти вакиллари ҳамроҳлигида олиб борилган ва биринчи ёрдам кўрсатилган.

1222
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш