• 12 285 сўм
    -59.45
  • 14 515 сўм
    13.71
  • 149 сўм
    -1.08
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 285 сўм
    -59.45
  • 14 515 сўм
    13.71
  • 149 сўм
    -1.08
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар 30 сентябр 2021

Тошкентда 17 ёшли қизлар ўртасида жанжал чиқди — видео

Виртуал тортишув вояга етмаган қизларнинг жанжали билан тугади. Пойтахт ИИББ ҳолатга изоҳ берди.

2784
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда бир нечта қизларнинг ўзаро жанжаллашаётгани акс этган видео муҳокамаларга сабаб бўлди.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, 28 сентябрь куни соат тахминан 17:30 ларда 17 ёшли Шаҳризода Я. танишлари билан Чилонзор туманидаги “Бунёдкор” стадиони олдидаги автотураргоҳда учрашади.

Шаҳризода Я. 17 ёшли Рухшона Б. уни ижтимоий тармоқлар орқали ҳақорат қилгани учун у билан орани очиқ қилмоқчи бўлган. Шу тариқа оғзаки тортишув ўзаро жанжалга айланиб кетган.

Ҳозирда ҳолат бўйича текширув ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Тошкентда икки мактаб ўқувчилари ҳам Telegram’да бошланган жанжал ортидан кўчадан муштлашишганди.

2784
0