• 12 357 сўм
    -56.7
  • 14 331 сўм
    -137.75
  • 153 сўм
    -1.37
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 357 сўм
    -56.7
  • 14 331 сўм
    -137.75
  • 153 сўм
    -1.37
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 3 май 11:37

Тошкентда 61 ёшли ўқитувчи 10-синф ўқувчи қизга ошиқ бўлиб, унга тегажоғлик қилди

У икки йил давомида қизни кузатиб юрган, унга хабарлар юборган. Эркак ўқитувчи қизга нисбатан жиддий туйғулари борлиги ва унга уйланмоқчи эканини билдирган.

853
0
UzNews.uz

Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек тумани жиноят ишлари бўйича суди вояга етмаган қизга тегажоғлик қилганликда айбланаётган 61 ёшли эркакка оид ишни кўриб чиқди.

Физика фани ўқитувчиси бўлган эркак узоқ вақт давомида 10-синф ўқувчисига тегажоғлик қилган. У қизни кузатиб юриб, унга смайликлар ва севги изҳорлари билан хабарлар юборган. Қизнинг снифдошлари орқали унинг йигити бор-йўқлиги билан қизиққан. Қиз отаси вафотидан сўнг мотамда бўлган онасига бу ҳолатни айтишга узоқ вақт журъат қилмаган.

Судда ажрашган 61 ёшли эркак қизни ҳақиқатан икки йил давомида кузатганини ва унга нисбатан жиддий туйғулари бўлганини тан олшан. У ўқувчига зарар етказиш нияти бўлмаганини таъкидлади.

Суд эркакни МЖтКнинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) билан айбдор деб топиб, унга 5 суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.

853
0