Англиянинг "Манчестер Сити" клуби футбочлиси Абдуқодир Ҳусанов Жаҳон чемпионати 3-сарал босқичи доирасида Қирғизистонга қарши учрашув учун Ўзбекистон МТЖ ихтиёрига етиб келди. Ҳусановни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон МТЖ мухлислар сардори Абдураҳмон Фозилов кутиб олди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 20 март куни Ўзбекистон МТЖ ўз уйида Қирғизистон терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ушбу учрашув соат 21:00 да "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади. Эрон билан сафардаги бўладиган ўйин 25 март куни бўлиб ўтади.
Маълумот ўрнида, Абдураҳмон Фозиловнинг айтишича Ўзбекистон МТЖнинг Эрон терма жамоасига қарши ўйинидан сўнг "Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановни Эрондан олиб кетиш учун унга алоҳида самолёт ажратган.