• 12 525 сўм
    -96.4
  • 14 456 сўм
    -140.29
  • 157 сўм
    -1.9
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 525 сўм
    -96.4
  • 14 456 сўм
    -140.29
  • 157 сўм
    -1.9
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар 17 феврал 12:16

Самарқандда келинини ўлдирган 48 ёшли қайнонага суд ҳукми ўқилди

Келини билан жанжал сабаб "зарядка" сими билан уни бўғиб, шиша сув бакал билан унинг бошига урган.

669
0
Видеодан кадр

Самарқанд вилояти Нарпай туманида 48 ёшли аёл ўз келининг қотилига айланди. Бу ҳақда "Замон" дастури хабар қилди.

Маълум қилинишича, қайнона 2 нафар фарзандини ёшлигида болалар уйига ташлаб кетган. Сўнгра ўғли уйлангандан сўнг у қайтиб келиб, ўғли билан яшай бошлаган.

Марҳума келин бўлиб тушганига 1 ой бўлган. Бироқ қайнона ва келин ўртасида доимий оилавий тортишувлар бўлган.

Ўғли уйда йўқлигидан фойдаланиб, қайнона келин билан жанжаллашган. Телефон аппаратининг қувватлагич сими билан келинининг бўйнидан бўғиб, шу ерда турган шиша сув бакал билан бошига урган. Қайчини бўйин соҳасига 1 маротаба санчган. Шунингдек, ошхона пичоғи билан келининг кўкрак қафасига 2 марта зарба берган.

Келин олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган. Сўнгра қайнона уйдан қочиб кетган. Бироқ ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Қўшработ тумани судида кўриб чиқилди. Суд ҳукмига кўра, қайнона ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "ж" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, унга нисбатан 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

669
0