• 12 179 сўм
    49.84
  • 14 053 сўм
    84.2
  • 147 сўм
    -1.45
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 179 сўм
    49.84
  • 14 053 сўм
    84.2
  • 147 сўм
    -1.45
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал 11 феврал 2025

Бухорода уйида шер боласини ноқонуний сақлаб келган фуқаро ушланди

Ҳуқуқбузарга нисбатан қандай чора кўрилгани маълум қилинди.

546
0

Бухоро вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, туман ички ишлар бўлими ва Миллий гвардия ходимлари томонидан рейд тадбирлари ўтказилган.  

Рейд давомида Ромитан туманининг "Қоқиштувон" маҳалласида яшовчи фуқаро ўз хонадонида ёввойи шер боласини ноқонуний равишда сақлаб келаётгани аниқланган. 

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 92-прим 1-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.  

Шунингдек, иш юзасидан тўпланган ҳужжатлар тегишли чора кўриш мақсадида суд органларига юборилган.  

Маълумот ўрнида, шер боласи эса Сомоний боғида ташкил қилинган вақтинчалик ҳайвонот боғига жойлаштирилди. 

546
0