• 12 604 сўм
    25.31
  • 14 677 сўм
    43.31
  • 161 сўм
    0.63
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 604 сўм
    25.31
  • 14 677 сўм
    43.31
  • 161 сўм
    0.63
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Криминал 23 октябр 2024

Тошкентда Telegram "Кошелёк" бўлимида крипто активларини сотган шахс қамалди

Ашёвий далил сифатида олинган 1 дона iPhone 7 plus телефони қонунчиликда белгиланган тартибда йўқ қилинди.

556
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг 23 октябрь куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида МЖтКнинг 155-4-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда гумонланган Х.С.га оид иш кўриб чиқилди.

Аниқланишича, 2024 йил 10 октябрь куни ИИББ АТСЖҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.С. Telegram платформасида "Кошелёк" бўлимида iPhone 7 plus телефон аппаратидан фойдаланиб ноқонуний равишда крипто-активлар айланмасини амалга оширгани маълум бўлган.

Ҳуқуқбузар Х.С. суд мажлисида, ўзининг юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатдаги ҳуқуқбузарлик ҳаракатига иқрорлигини, ҳозирда содир этган қилмишидан пушаймонлигини, бошқа бу каби ҳаракатларни содир этмаслигини, содир этган қилмишининг оқибатини тўлиқ тушуниб етганлигини, крипто-активлар айланмасини қонунчиликда белгиланган тартибда олди-сотди қилиш кераклигидан хабари йўқлигини инобатга олиб, суддан унга жазо тайинлашда енгиллик беришни сўради.

Ашёвий далил сифатида олинган 1 дона iPhone 7 plus русумли телефон аппаратини қонунчиликда белгиланган тартибда йўқ қилишни лозим топилди.

Суд ҳукмига кўра, Х.С. МЖтКнинг 155-4-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилди ва унга шу модда билан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

556
0