• 12 355 сўм
    48.85
  • 14 385 сўм
    -4.65
  • 154 сўм
    1.37
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 355 сўм
    48.85
  • 14 385 сўм
    -4.65
  • 154 сўм
    1.37
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 21 октябр 2024

Президент Тошкентда кучли ёмғирдан кейин дренаж тизимини танқид қилди

Муаммони ҳал этиш учун пойтахтда дренаж тизимини қуриш бўйича дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

290
0
president.uz

Шавкат Мирзиёев "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилишида пойтахт дренаж тизимининг ишлашига эътироз билдирди.

Таъкидланганидек, яқинда бўлиб ўтган кучли ёмғир ҳақиқий аҳволни кўрсатди.

"Дренажни шунчаки таъмирлаш етарли эмас, сув ҳавзаларида сув йиғиш тизимини яратиш ва ундан дарахтларни суғоришда фойдаланиш керак. Пойтахт туманлари ҳокимлари шахсан жойларга чиқиб, дренаж, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш масалаларини мустақил ҳал этиши керак," - дейилади йиғилишда.

Шаҳар ҳокимлигига йил якунига қадар дренаж тизимини сунъий сув ҳавзалари билан биргаликда қуриш бўйича мастер-режа ва дастур ишлаб чиқиш топширилди.

290
0