Прокуратура органлари тизимида фаолият олиб борувчи ходимларни етук кадр бўлиб шаклланиши, мамлакатда ва дунёда содир бўлаётган аҳамиятли ислоҳот ва ўзгаришларни уларга ўз вақтида етказиш ҳамда маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар ҳафтанинг жума куни "Маънавият куни" этиб белгиланган.
Бугун Бош прокуратурада "Сунъий интеллект имкониятларини прокуратура тизимига жорий қилиш" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Унда Бош прокуратура, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий ва Транспорт прокуратураси, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг масъул ходимлари иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси Бошқаруви раиси, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, профессор Шерзодхон Қудратхўжа, "AIM Laboratory" МЧЖ раҳбари Хикматилла Убайдуллаев, "XCDM" МЧЖ раҳбари Самандар Турсуналиев, техноблогер Садулла Абдуллаевлар иштирок этиб, ушбу мавзу юзасидан нутқ сўзлади.
Сўзга чиққанлар сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш ва уларни мамлакатда кенг қўллаш, рақамли маълумотлардан фойдаланиш имкониятини ва уларнинг юқори сифатини таъминлаш, ушбу соҳада малакали кадрлар тайёрлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида ўз фикр ва маълумотларни, тушунтиришларни бериб ўтишди.
Дўстона ва самимий руҳда бўлиб ўтган суҳбат давомида иштирокчилар ҳам мавзу юзасидан ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.