Излаш
RUUZ

Криминал

Жиззахда $5минг пора билан ушланган ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонаси бошлиғи қамалди

126views0replies
0

Видеодан кадр

У ҳибсхонада сақланаётган шахсга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишида ёрдам беришини ваъда қилиб, $10 минг талаб қилган. 
Аввалроқ, Жиззахда ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонаси бошлиғи $5 минг пора билан ушлангани ва ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани ҳақида хабар қилган эдик.
Маълум қилинишича, Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ИИБ Вақтинча сақлаш ҳибсхонаси бошлиғи ҳозирда айблов эълон қилиниб, мазкур ҳибсхонада сақланаётган шахсга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқаётган судья томонидан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишида ёрдам бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилган. 
ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пулдан 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Фориш тумани судида кўриб чиқилди. Бу ҳақда "Марказий студия" дастури хабар қилди. 
Суд ҳукмига кўра, судланувчи ЖКнинг бир нечта моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 2 йил 6 ой муддатга ИИВ тизимидаги мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб,  6,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
126views0replies
0

Изоҳлар