Бош прокуратуранинг UzNews.uz'га маълум қилишича, ҳодиса 2024 йил 20 июль куни тахминан соат 13:30 да Бўстонлиқ тумани "Бурчмулла" МФЙ ҳудудида жойлашган “Чорвоқ сув омбори”да содир бўлган.
Қайд этилишичa, “Yamaha” русумли гидроскутерни 2005 йилда туғилган Қ.Ф. бошқариб бораётиб, бошқарувни йўқотиши натижасида, сув ҳавзасида сузиб юрган 1980 йилда туғилган Ш.Р.га тегишли бўлган “Катамаран”га бориб тўқнашиб, сув-транспорт ҳодисасини содир этган.
Натижада “Катамарон” сув-транспорт воситаси йўловчилари 1996 йилда туғилган С.А. ва 1998 йилда туғилган Ж.А.лар воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қ.Ф.га нисбатан Жиноят кодексининг 260-моддаси (Темир йўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспортининг ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.