• 12 676 сўм
    -18.86
  • 14 976 сўм
    97.06
  • 162 сўм
    -0.04
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 676 сўм
    -18.86
  • 14 976 сўм
    97.06
  • 162 сўм
    -0.04
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 17 май 2024

Россияда ҳуқуқбузарлик қилиб, Ўзбекистонга келганлардан Қозоғистонга ҳам бормаслик сўралмоқда

Россия ва Қозоғистон ўртасида ўзаро келишувга кўра, Қозоғистон чегара ва ички ишлар тизимида янги тизим жорий этилган. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мурожаат билан чиқди.

234
0
UzNews.uz

Аввалроқ хабар берганимиздек, Қозоғистон ва Россия ҳукуматларининг маъмурий ва жиноий ишлари бўйича қарорларни тан олиш ва ижро этишга оид икки томонлама келишувлари асосида Қозоғистон чегара ва ички ишлар тизимида янги тизим жорий этилган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ёзишича, сўнгги вақтларда Россия ҳудудида ҳуқуқбузарлик содир этган Ўзбекистон фуқароларининг Қозоғистон чегарасини кесиб ўтиш вақтида ҳибсга олиниш ҳолатлари кузатилмоқда. Шунингдек, ҳибсга олинган шахслар Россия томони мазкур ҳуқуқбузарликлар бўйича якуний қарор қабул қилгунига қадар жазони ижро этиш муассасаларида сақланмоқда.

Шу муносабат билан, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россия ҳудудида ҳуқуқбузарлик содир этиб, Ўзбекистонга келган юртдошларга Қозоғистонга бормасликни тавсия қилмоқда.

234
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш