• 12 022 сўм
    -38.17
  • 14 093 сўм
    -36.31
  • 150 сўм
    0.37
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 022 сўм
    -38.17
  • 14 093 сўм
    -36.31
  • 150 сўм
    0.37
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал 26 апрел 2024

Қашқадарёда эркак вояга етмаган қизни зўрлаб, товламачилик қилди — видео

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув доирасида судга оид тиббиёт, криминалистика ва биология экспертизалари тайинланган.

2910
0
Видеодан кадр

Бугун, 26 апрель куни Қашқадарё вилоятида бир йигит бир қизни "самосуд" қилиб, уни зўрламоқчи бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирлиди. Ушбу ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани изоҳ берди.

Аниқланишича, мазкур ҳолатда 2023 йилнинг июль ойида Б.Б.га Ш.Х. томонидан жинсий тегажоғлик қилиниб, бу ҳолат бошқа шахс Ж.М. томонидан видеотасвирга олинган. Кейинчалик Ж.М. видеотасвирни тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, қиздан товламачилик йўли билан пул олган. Аммо шундан кейин ҳам видеотасвирни тарқатиш билан таҳдидни давом эттириб, товламачилик қилиб келган.

Мазкур ҳолат бўйича жабрланувчи Б.Б. (2006 йилда туғилган) 2024 йилнинг 30 март кунига келибгина туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Терговга қадар текширув доирасида судга оид тиббиёт, криминалистика ва биология экспертизалари тайинланган.

Жорий йилнинг 8 апрель куни ЖКнинг 25-моддаси (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) орқали 118-модда 1-қисми (номусга тегиш) ва 165-модда 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мазкур жиноят иши Қашқадаё вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.

2910
0