• 12 022 сўм
    -38.17
  • 14 093 сўм
    -36.31
  • 150 сўм
    0.37
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 022 сўм
    -38.17
  • 14 093 сўм
    -36.31
  • 150 сўм
    0.37
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 14:14

Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"га Лига кубоги ярим финалига чиқишга ёрдам берди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Англия Лига кубоги доирасида "Манчестер Сити"нинг "Брентфорд"га қарши кечган ғалабали ўйинида иштирок этди.

216
0
Getty Images

"Манчестер Сити" ўз майдонида "Брентфорд"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, Англия Лига Кубоги ярим финалига йўл олди ва "Ньюкасл"га қарши баҳс олиб боради.

"Шаҳарликлар" сафида Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушди ва ўйинни тўлиқ ўтказиб, ҳимояда ишончли ҳаракат қилди. Учрашув якунларига кўра, SofaScore таҳлилий портали ўзбекистонлик ҳимоячининг ўйинини 7,2 баллга баҳолади.

Финал ҳуштагидан сўнг Ҳусановнинг жамоадоши, ярим ҳимоячи Дивайн Мукаса Ҳусановнинг якуний натижага қўшган ҳиссасини қуйидагича таъкидлади.

"Ҳусановдан ўтиш жуда қийин. У "Брентфорд"нинг деярли барча хавфли ҳужумларини бартараф этди ва бунинг учун ундан жуда миннатдормиз," - деди Мукаса.

216
0

Изоҳ