• 12 858 сўм
    -58.95
  • 14 505 сўм
    44.59
  • 160 сўм
    -0.43
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 858 сўм
    -58.95
  • 14 505 сўм
    44.59
  • 160 сўм
    -0.43
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 20 феврал 2024

Тошкент вилоятидаги Саноат зонаси ҳудудида том қулаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди — видео

Воқеа натижасида 32 нафар ҳиндистонлик ишчилар жабрланди. ФВВ воқеа тафсилотларини маълум қилди.

495
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар Саноат зонаси ҳудудида темир конструкциялари қулагани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан ФВВ маълумот берди. 

Маълум қилинишича, бугун, 20 февраль куни таҳминан соат 08:00 ларда тоғли ҳудудларда кўп қор ёғиши ва қаттиқ шамол туфайли Enter Engineering компаниясининг металл тайёрлаш цехидаги (АЗМК-3) вақтинчалик қурилманинг том қисми қулаши натижасида техноген вазият вужудга келган.

Содир бўлган бахтсиз ходиса натижасида, воқеа жойида қурувчи компаниясининг 32 нафар ишчилари (барчаси Ҳиндистон фуқаролари) жабрланган. Улардан 3 нафари воқеа жойида вафот этган, 29 нафари турли даражадаги тан жарохатлари олганлиги сабабли шифохонага жойлаштирилган. Жабрланган фуқароларнинг 4 нафарига шифохонада зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб жавоб берилган.

Айни вақтда содир бўлган ҳодиса сабаблари ва оқибатларини жойида ўрганиш, зудлик билан бартараф этиш, жабрланганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида масъул ташкилотлар иштирокида ишчи гуруҳи тузилган.

495
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш