Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентдаги мактаб ҳудудида 3-cинф ўқувчиси ўлик ҳолатда топилди — видео

Марҳум болакай мактабга футбол ўйнаш учун борган. Аммо, ўша ҳудудда унинг жонсиз танаси топилган.

9741views1replies
-1

Видеодан кадр

Маълум бўлишича, ҳодиса 10 февраль куни соат кечки соат 20:00 лар атрофида пойтахтнинг Юнусобод туманидаги мактаблардан бирида содир бўлган.
Бош прокуратура берган маълумотга кўра, мактабнинг 3-cинф ўқувчиси, 10 ёшли бола футбол ўйнаш учун мактабнинг спорт майдонига келган. Шу вақтда у майдонда бўлган йигитларга ҳожатхонага кетаётганлигини айтган. Аммо, орадан вақт ўтиб, у қайтиб келмагач, майдондаги йигитлар уни қидиришган ҳамда ўқувчини майдон олдидаги девор тагидан ҳушсиз ҳолатда топишган.
Шундан сўнг, мактаб директори ўринбосари келиб, ўқувчини дарҳол йўловчи машинада шифохонага олиб борган. Шифохонада болага клиник ўлим ташхиси қўйилган.
Ҳозирда марҳум боланинг ўлими сабабини аниқлаш юзасидан сугп оид тиббий экспертиза тайинланган. Терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Вафот этган бола дарс жараёни вақтида бўлмаган. Ҳолат шанба куни бўлган, бу куни бошланғичларга дарс бўлмайди. Ўғлим билан параллел синфда ўқийди. Ҳар куни бирга келиб футбол ўйнашади. Маҳалламизда болалар майдончаси йўқ. Камералар фақат мактабга кириш жойида бор", - дейди мактаб атрофида яшовчи оналардан бири.
9741views1replies
-1

Изоҳлар