• 12 002 сўм
    14.21
  • 13 166 сўм
    51.55
  • 146 сўм
    0.61
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 002 сўм
    14.21
  • 13 166 сўм
    51.55
  • 146 сўм
    0.61
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 14:45

Ходимни ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқ SMS-хабар ёки электрон почта орқали юборилиши мумкин

Иш берувчилар ходимларни ишдан бўшатиш ҳақида SMS, электрон почта ва мессенжерлар орқали хабардор қилиши мумкин бўлади.

103
0
ИИ/uznews.uz

Ўзбекистонда Меҳнат кодекси ва «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритиш таклиф этилмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.

Ҳужжат меҳнат муносабатларидаги ҳуқуқий ноаниқликларни бартараф этиш, иш берувчилар учун шаффоф шароитлар яратиш ва бизнеснинг маъмурий юкини камайтириш мақсадида ишлаб чиқилган.

SMS орқали ишдан бўшатиш ҳақида хабар бериш — Меҳнат кодексининг 171-моддаси

Иш берувчиларга меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ нусхасини ходимнинг олдиндан розилигини олмасдан почта орқали юбориш ёки уни ишдан бўшатиш ҳақида электрон шаклда хабардор қилиш ҳуқуқини бериш таклиф этилмоқда.

Хабарномаларни Ягона миллий меҳнат тизимидаги шахсий кабинет, ходим номига расмийлаштирилган мобиль телефон рақами ёки электрон почта орқали юбориш мумкин бўлади. Агар бу меҳнат шартномасида назарда тутилган бўлса, бошқа интернет иловалари, жумладан, мессенжерлардан ҳам фойдаланишга рухсат берилади. Хабарда меҳнат шартномаси бекор қилинган сана ва унинг асослари кўрсатилиши керак.

Масофадан туриб ишлайдиган ходимлар учун ҳам шундай механизмни жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Шу билан бирга, ишга тиклаш билан боғлиқ низолар бўйича судга мурожаат қилишнинг уч ойлик муддатини ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқ нусхаси топширилган, почта орқали юборилган ёки SMS-хабарнома жўнатилган кундан бошлаб ҳисоблаш таклиф этилмоқда.

Ишдан бўшатиш ҳақида хабар бериш муддатларини қисқартириш — Меҳнат кодексининг 166-моддаси

Айрим ҳолларда ходимларни ишдан бўшатиш режалаштирилаётгани ҳақида касаба уюшмалари ва маҳаллий меҳнат органларини хабардор қилиш муддатларини қисқартириш таклиф этилмоқда.

Агар иш берувчи ишдан бўшатиш ҳақида огоҳлантириш муддати ўрнига пуллик компенсация тўлашни режалаштирса, касаба уюшмалари ва меҳнат органларини икки ой олдин эмас, балки тегишли буйруқ расмийлаштирилишидан олдин хабардор қилиши керак бўлади.

Бунда иш берувчининг ишдан бўшатиш оқибатларини юмшатиш мақсадида касаба уюшмалари билан маслаҳатлашувлар ўтказиш мажбурияти сақланиб қолади.

Шунингдек, ишдан бўшатиладиган ҳар бир ходимнинг касби, мутахассислиги, малакаси ва иш ҳақи миқдори тўғрисидаги маълумотларни Ягона миллий меҳнат тизими орқали меҳнат органларига тақдим этиш талаб этилади.

Қайд этилишича, амалиётда ходимни ишдан бўшатиш ҳақида огоҳлантириш муддати ўрнига тегишли компенсация тўлаш орқали меҳнат шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш механизми кенг қўлланилади.

Бироқ бундай ҳолатларда ҳам касаба уюшмалари ва меҳнат органларини хабардор қилишнинг умумий муддатлари сақланиб қолмоқда. Бу эса кадрлар сиёсатини тезкор амалга оширишга тўсқинлик қилиб, иш берувчиларга асоссиз маъмурий юк юкламоқда.

Ҳужжат муҳокамаси 9 декабрга қадар давом этади .

103
0

Изоҳ