Бугунги кунда Ўзбекистонда тиббиёт жадал ривожланмоқда: клиникалар ва перинатал марказларда замонавий халқаро хавфсизлик стандартлари жорий этилмоқда. Бутун дунёда жарроҳлик ва акушерликнинг асосий қоидаларидан бири — беморни тромблар ҳосил бўлишидан ҳимоя қилишдир. Бунинг учун операциядан олдин, операция давомида ва ундан кейинги дастлабки кунларда махсус госпитал (антиэмболик) трикотаж қўлланилади.
IDEALISTA антиэмболик пайпоқлари линияси қатъий тиббий талаблар ва даволанаётган инсонларнинг ҳақиқий эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда яратилган. Аниқ градуирланган компрессия ва пухта ўйланган деталлар шифокорларга асоратлар хавфини камайтиришга, беморларга эса осонроқ ва хотиржамроқ тикланишга ёрдам беради.
ЎАТЭ нима ва нега махсус пайпоқлар керак
Статистикага кўра, веноз тромбоэмболик асоратлар дунёда юрак-қон томир касалликларидан ўлим сабаблари орасида инфаркт ва инсультдан кейин 3-ўринни эгаллайди. Уларнинг энг хавфлиси — ЎАТЭ (TELA, ўпка артерияси тромбоэмболияси).
Наркоз остидаги операция пайтида инсон ҳаракатсиз ётади, оёқ мушаклари ишламайди ва қон веналар бўйлаб секинроқ оқа бошлайди. Оёқнинг чуқур веналарида қон турғунлиги туфайли қон лахтаси — тромб ҳосил бўлиши мумкин. Агар у узилиб, қон оқими билан ўпкага тушса, ҳаёт учун хавф юзага келади.
Антиэмболик (госпитал) пайпоқлар оддий ва табиий усулда ишлайди: улар оёқни юмшоқ сиқиб туради — тўпиқ атрофида кучлироқ, сон томон эса заифроқ. Бундай қўллаб-қувватлаш қоннинг юракка тезроқ кўтарилишига ёрдам беради, унинг туриб қолишига йўл қўймайди ва тромблар пайдо бўлишидан ҳимоя қилади.
Шифокорлар госпитал пайпоқларни қуйидаги ҳолатларда буюрадилар:
• Қорин бўшлиғи ва лапароскопик операциялар: умумий жарроҳлик, гинекология ва урология.
• Туғруқ ва кесарча кесиш: бу даврда аёлнинг қон томирларига катта юклама тушади.
• Бўғимлар ва умуртқа поғонасидаги операциялар: травматология ва ортопедия, аралашувдан кейин ҳаракатни узоқ вақт чеклаш керак бўлган ҳолларда.
• Бариатрик, пластик ва онкологик операциялар: қон томирлари ва қон айланишини қўшимча ҳимоя қилиш мақсадида.
• Реанимация ва ётоқ режими: ҳаракат чекланган шароитларда ва стационардаги реабилитация даврида.
Ишлаб чиқарувчининг ишончлилиги ва қатъий сифат стандартлари
IDEALISTA бренди остидаги маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиси — Ekoten компанияси Россия ва МДҲ мамлакатларида тиббий компрессион ва ортопедик маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича етакчилардан бири бўлиб, Санкт-Петербургда ўз ишлаб чиқариш мажмуасига эга.
2025 йилда Ekoten маҳсулотлари «Ишончлилик» йўналиши бўйича Made in Russia («Россияда ишлаб чиқарилган») миллий бренди сертификатини олди. Дастурни Россия экспорт маркази амалга оширади: у энг яхши Россия ишлаб чиқарувчиларини бирлаштиради ва уларга хорижий бозорларга чиқишга ёрдам беради.
Госпитал трикотажининг самарадорлиги у оёқ бўйлаб босимни қанчалик аниқ тақсимлашига боғлиқ. IDEALISTA пайпоқларида бунинг учун барча зарур жиҳатлар кўзда тутилган:
• Европа сифат стандартлари. Пайпоқлар RAL-GZ 387/1 эталон немис стандартини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилади, корхонанинг сифат назорати тизими эса EN ISO 13485:2016 тиббий стандарти бўйича сертификатланган. Бу босимнинг тўғри тақсимланишини кафолатлайди: тўпиқ атрофида 100% бўлиб, сонга қараб равон пасайиб боради.
• Нафас олувчи иплар ва тери қулайлиги. Пайпоқлар мустаҳкам, гипоаллерген эластик толалардан тўқилади, алоҳида серияларда эса бактериялардан қўшимча ҳимоя учун кумуш ионли иплар қўлланилади. Ғовакли тўқима ҳавони ўтказади ва намликни чиқариб юборади, шунинг учун пайпоқларда палатада кун-у тун бўлиш қулай.
• Тиббиёт ходимлари учун қулайлик. Ипларнинг махсус тўқилиши матога барча йўналишларда яхши чўзилиш имконини беради — ҳамширалар ва шифокорларга операциядан олдин беморга пайпоқларни кийдириш анча осон ва тезроқ бўлади.
• Кенг сон учун моделлар (W белгиси). Оддий пайпоқлар кўпинча ностандарт тана тузилишига эга инсонларга мос келмайди: юқори қисми бурилиши ёки терига ботиб кетиши мумкин. IDEALISTA линиясида сон қисми кенгайтирилган ва юмшоқ силикон резинкали моделлар мавжуд — у пайпоқни ишончли ушлаб туради, сирпанмайди ва қон томирларни сиқиб қўймайди.
Бармоқлар остидаги тешик: шифокорлар учун зарур ва намоз ўқиш учун қулай
IDEALISTA пайпоқларининг ўзига хос жиҳати — оёқ бармоқлари остидаги кичик назорат тешиги (туйнукчаси). У бир вақтнинг ўзида иккита муҳим вазифани ҳал қилади:
• Шифокорлар учун назорат. Операция пайтида ва ундан сўнг дарҳол жарроҳлар ҳамда анестезиологлар пайпоқларни ечмасдан исталган вақтда оёқ бармоқларидаги қон айланиши ва тери рангини текширишлари мумкин.
• Ўзбекистондаги беморларнинг анъаналарига ҳурмат. Шифохонада ёки уйга чиққандан кейин намоз ўқийдиган инсонлар оддий ёпиқ пайпоқларни намоз олдидан таҳорат ва гигиеник муолажалар учун бутунлай ечишга, кейин эса катта қийинчилик билан қайта кийишга мажбур бўладилар. Бармоқлар остидаги очиқ туйнукча туфайли IDEALISTA пайпоқларини ечиш шарт эмас. Операциядан кейин заифлашган инсон кучини тежайди, веналарни ҳимоя қилиш узлуксиз давом этади ва одатдаги маънавий ҳаёт мароми бузилмайди.
Муҳим эслатма: антиэмболик трикотаж фақат шифокор буюрган муддат давомида узлуксиз кийилганда веналарни ҳимоя қилади.
Ўзбекистонда қаерда қўлланилади ва қандай сотиб олиш мумкин
Ekoten компанияси 2025 йилдан бошлаб ўзининг расмий ваколатхонаси орқали Ўзбекистонга маҳсулот етказиб беради ва Тошкентдаги TIHE Халқаро соғлиқни сақлаш форумида мунтазам иштирок этади. LUOMMA IDEALISTA пайпоқлари давлат рўйхатидан ўтган, уларнинг қадоғи ва маркировкаси Ўзбекистон Фармацевтика қўмитаси томонидан тасдиқланган.
Ортиқча дориларсиз замонавий ҳимоя стандартини Тошкентнинг етакчи клиникалари — Kimyo University Hospital, M-Clinic, Womens Life, SHIFO NUR, VarikozOff ва биринчи хусусий туғруқ мажмуаси Sinomed MD аллақачон жорий этган.
Пайпоқларни оёқнинг индивидуал ўлчовлари бўйича аниқ танлаб олишни SHOH FARM Zelenaya apteka дорихоналар тармоғида, шунингдек, Тошкент шаҳридаги Ойбек кўчаси, 61-уйда жойлашган Industriya krasoti дўконида амалга оширишингиз мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ