Излаш
RUUZ

Спорт

Жалолиддин Машарипов Эрон клуби билан шартнома имзолади

Ўзбекистон МТЖ аъзоси энди фаолиятини Грециядан сўнг Эронда давом эттиради.

154views0replies
0

UFA

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Жалолиддин Машарипов Эроннинг “Истиқлол” клубига ўтди. Бу ҳақда клуб Матбуот хизмати хабар бермоқда. 
Қайд этилишича, “Истиқлол” клуби бош директори Али Хатир музокаралар натижасида ўзбектстонлик футболчи билан бир ярим йиллик шартномага келишиб олган.
"Томонлар ушбу шартнома лойиҳасини имзоладилар ва Жалолиддин Машарипов яқин икки-уч кун ичида Теҳронга бориб, тиббий кўрикдан ўтади ва якуний шартномани имзолайди", - дейилади хабарда.
Маълумот учун, “Истиқлол” клуби мамлакат чемпионатида айни дамда пешқадамлик қилмоқда.
Эсллатиб ўтамиз, Жалолиддин яқинда Грециянинг “Пансеррайкос” клуби билан битимни бекор қилганди.
154views0replies
0

Изоҳлар