"Аҳоли саломатлиги — 2030" миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисидаги президент қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Унга кўра, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш режалаштирилмоқда.
Қайд этилишича, бугунги кун ҳолатига таъмирталаб бўлган 980 та тиббиёт муассасаларида босқичма-босқич қуриш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Бирламчи бўғиндаги барча оилавий шифокорлик пунктлари, поликлиника ва шифохоналар таъмирланиб, фильтрланган ичимлик суви билан тўлиқ таъминланади.
Шунингдек, тез тиббий ёрдам автомобилларининг 50 фоизи электромобиллар билан тўлдирилади. Бунда, 2024 йилдан бошлаб 2030 йилга қадар электромобилларни сотиб олиш муддатлари белгиланади.