• 12 915 сўм
    15.07
  • 14 660 сўм
    64.84
  • 156 сўм
    -0.89
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12915.07 сўм
    15.07
  • 14659.9 сўм
    64.84
  • 156.43 сўм
    -0.89
  • МҲТЭКМ
    1155000 сўм
  • БҲМ
    375000 сўм
Жамият 3 декабр 2023

"Бахти Ташкентский" ҳам қўлга олинди

"Бахти Ташкентский" номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев иккита модда билан айбланиб ушланди. Қўлга олинганлар орасида яна икки нафар шахс ҳам бор.

2847
0
Тошкент вилояти ИИББ

"Бахти Ташкентский" ва яна қатор шахслар товламачилик билан айбланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур жиноят иши доирасида ўтказилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида жиноий фаолият олиб борган бир нечта қуйидаги шахслар гумонланиб ушланди.

Жумладан,

— 1971 йилда туғилган Қудратуллаев Бахтиёр Зафарович (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик; 276-модда 2-қисми, кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини сақлаш);

— 1980 йилда туғилган Шарипов Дилшод Тўлқинович (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик);

— 1972 йилда туғилган Мирзаханов Анвар Бабаражабович (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик).

Ушбу шахслар таҳдид ва куч ишлатиш йўли билан пул маблағларини қонунга хилоф равишда қўлга киритиш билан шуғулланган.

Жиноят иши доирасида гумон қилинувчи Б.З.Қудратуллаев, А.Б.Мирзаханов, Д.Т.Шариповлар процессуал тартибда ушланган. Тергов давом этмоқда.

2847
0