• 12 880 сўм
    -29.8
  • 14 535 сўм
    -125.3
  • 157 сўм
    -3.1
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 880 сўм
    -29.8
  • 14 535 сўм
    -125.3
  • 157 сўм
    -3.1
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Ҳодисалар 29 ноябр 2023

Тошкентда автобус ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди: жароҳатланганлар бор

Автобус ҳайдовчиси йўлнинг қатнов қисмидан қайрилиб олаётган вақтда юк машинаси келиб урилган.

232
0
t.me/KoDnu

Бугун, 29 ноябрь куни соат 06:50 атрофида, "4-Автобус саройи" филиали тасарруфидаги "Mercedes-Benz" 132-сонли йўналишда ҳаракатланаётган ҳайдовчи А.С. бошқарувидаги автобус, Янгиҳаёт тумани, Бинокор кўчаси бўйлаб Тошкент МФЙ томонга ҳаракатланиш учун орқага қайрилаётган вақтда, унга Бинокор кўчасининг қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб келаётган MAN юк автомобили келиб урилган.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 3 нафар автобус йўловчиси енгил тан жароҳати олган, автобус ва юк автомобили техник шикастланган. Бу ҳақда Тошшаҳартрансхизмат Матбуот хизмати хабар берди.

Ҳозирда ушбу ЙТҲ Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.

232
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш