• 12 880 сўм
    -29.8
  • 14 535 сўм
    -125.3
  • 157 сўм
    -3.1
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 880 сўм
    -29.8
  • 14 535 сўм
    -125.3
  • 157 сўм
    -3.1
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Ҳодисалар 23 ноябр 2023

Сирдарёдаги каналдан 49 ёшли аёлнинг мурдаси топилди — видео

Унинг опаси марҳума 10 кун олдин бедарак йўқолганлигини айтиб, ИИБга мурожаат қилган.

1662
0

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида 10 кун олдин бедарак йўқолган аёлнинг мурдаси каналдан топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz'га маълум қилди.

Аниқланишича, Гулистон шаҳрида яшовчи фуқаро М.Н. ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 1974 йилда туғилган синглиси А.С. жорий йилнинг 12 ноябрь куни хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмаганини маълум қилган.

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни фуқаро З.Х. шаҳар ИИБнинг навбатчилик қисмига қўнғироқ қилиб, Гулистон шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи "Дўстлик" каналининг 53 километрида аёл фуқаронинг мурдасини кўрганини айтган.

Ҳодиса содир бўлган жой процессуал тартибда кўздан кечирилиб, тегишли тартибда баённома расмийлаштирилган.

Текширув давомида А.С.нинг мурдасини таниб олиш учун амакисига кўрсатилганда, амакиси аёлнинг кийим-кечакларидан, қош-кўзларидан ва қорин соҳасидаги чандиғидан таниб олган.

Бундан ташқари, бедарак йўқолган фуқаро С.А.нинг мурдаси ташқи томондан кўздан кечирилганда тан жароҳатлари йўқлиги маълум бўлган ва судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1662
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш