• 12 910 сўм
    -14.77
  • 14 661 сўм
    40.1
  • 160 сўм
    -0.16
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 910 сўм
    -14.77
  • 14 661 сўм
    40.1
  • 160 сўм
    -0.16
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Криминал 16 ноябр 2023

Тошкент вилоятида вояга етмаган қизга тегажоғлик қилган эркак 5 суткага қамалди

У вояга етмаган қўшнисининг (қиз бола) шимининг устидан жинсий аъзосини ушлаган ҳамда турли хил сўзлар айтган.

1044
0

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман судида Ш.Ш.га нисбатан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш кўриб чиқилди.

Шу йилнинг 13 ноябрь куни 1984 йилда туғилган Ш.Ш. Бўстонлиқ тумани, С.Хондойлиқий маҳалласидаги уйларнинг бирига келиб, қўшниси вояга етмаган У.Ш.нинг (қиз бола) ота-онаси йўқлигини билиб, унга турли хил сўзларни гапириб, шимининг устидан жинсий аъзосини ушлаб, ҳар хил овозлар чиқариб, шилқимлик қилган. Бу ҳақда UzNews.uz манбаси маълум қилди.

Ҳолат юзасидан Ш.Ш.га нисбатан 2023 йил 15 ноябрь куни МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисми билан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ва маъмурий ҳужжатларни судга юбориш тўғрисида қарор чиқарилган.

Ш.Ш. МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилиб унга шу моддага асосан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Шунингдек, Ш.Ш.дан махсус қабулхона фойдасига маъмурий қамоқнинг ҳар бир куни учун БҲМнинг (330 000 сўм) 15 фоизи (49.500 сўм) миқдорида жами 247 500 сўм қамоқ харажатлари ундириш белгиланди.

1044
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш