Излаш
RUUZ

Жамият

Рақобат қўмитаси раисининг лавозимга лойиқлиги кўриб чиқилади

Давлат раҳбари Рақобат қўмитаси фаолиятидаги жиддий камчиликлар борлигини маълум қилиб, қўмита раисини лавозимини қайта кўриб чиқишни топширди.

122views0replies
14

president.uz

Ўзбекистон Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Шоҳрух Шораҳмедов лавозимидан озод этилиши мумкин. Бу ҳақда президент иштирокидаги йиғилишда маълум қилинди.
Президент ўтказган 9 ноябрь кунги селекторда сут ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш масаласи кўриб чиқилди. Сариёғ экспортига чекловни бекор қилиш, сут етиштирувчи ва қайта ишловчи корхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини ишлаб чиқиш бўйича ҳукуматга топшириқ берилди.
Йирик чакана савдо тармоқларида сотилаётган қуруқ ва табиий сутдан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни алоҳида белгилаш амалиётини жорий этиш, кўчма гўшт-сут шохобчаларини ташкил қилиш зарурлиги таъкидланди.
Йирик савдо тармоқларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга тенг шароит яратилмагани, улардан маҳсулот пулини олишдаги муаммолар, аҳолида маҳсулот сифати ва нарх-навоси бўйича шикоятлар кўплиги Рақобат қўмитаси фаолиятидаги жиддий камчиликлардан далолат экани таъкидланди.
Шу муносабат билан қўмита раиси Ш.Шораҳмедовнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масаласини кўриб чиқиш топширилди.
122views0replies
14

Изоҳлар