Излаш
RUUZ

Жамият

Айни вақтда Ўзбекистон қамоқхоналарининг 43,6 фоизи бўш — ИИВ

АОКАда “Жазони ижро этиш муассасалари фаолиятининг жорий ҳолати ва истиқболдаги вазифалар” мавзусида матбуот анжумани ташкиллаштирилди.

711views0replies
0

UzNews.uz

Бугунги кунда 43 та жазони ижро этиш муассасаси ва 11 та тергов ҳибсхонаси мавжуд. Уларнинг 18 таси ёпиқ турдаги колония ва 25 таси манзил-колония ҳисобланади. Бу ҳақда Жазони ижро этиш бош бошқармаси Тарбиявий ва ижтимоий психологик ишларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи, подполковник Жамшид Султонов маълум қилди.
–  Жазони ижро этиш тизимидаги колонияларнинг сиғимига нисбатан сақланаётган шахслар 56,4 фоизни, бўш ўринлар 43,6 фоизни ташкил қилади. Сўнгги тўрт йилда жазо муддатини ўтаётган шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари доирасини янада кенгайтиришга қаратилган 3 та қонун, 5 та президент қарори, 8 та ҳукумат қарори ва фармойишлари, 14 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди, - деди Жамшид Султонов.
Бошқарма бошлиғи шунингдек, маҳкумлар учун яратилган шароитлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. 
Соҳада, жумладан,
–  ижтимоий хавфи катта бўлмаган ҳамда унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахсларга илк маротаба сайлаш ҳуқуқи берилди; 
–  БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган “Маҳкумлар билан муомала қилишнинг минимал стандартлари қоидалари” қонунчилигимизга имплементация қилинди; 
–  ёпиқ турдаги муассасаларида сақланаётган шахсларнинг яқин қариндошлари билан телефон сўзлашувлари, учрашувлари ва жўнатма қабул қилишлари сони қарийб икки баробарга кўпайтирилди;
–  озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг руҳий ҳолати бузилган вақтда содир этган тартиббузарлиги учун интизомий жазо чоралари қўлланилмаслиги кафолатланди;
–  шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож шахсларни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий муассасаларига жойлаштириш қонунан мустаҳкамланди;
–  манзил-колонияларда жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга пенсия ва ижтимоий суғурта тўлаш ҳуқуқи берилди;
–  маҳкумларнинг жазо муддатини ўташ давомида шахсий хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чоралар кенгайтирилди;
–  адолатли мезонлар асосида маҳкумларга рағбатлантириш чораларини қўллашни алоҳида тартиби белгиланди. Бу борада жазони ижро этиш муассасаларида жамоатчилик вакиллари, Омбудсман, халқ депутатлари ҳудудий кенгашларидан иборат махсус Комиссиялар фаолияти йўлга қўйилди;
–  маҳкумларни тарбиялашда уларнинг ота-оналари роли кучайтирилиб, вояга етмаган маҳкумларнинг ота-оналари билан учрашувларига нисбатан чекловлар олиб ташланди;
–  маҳкума аёлларнинг болалар уйида тарбияланаётган вояга етмаган фарзандлари билан учрашувларининг алоҳида тартиби жорий этилди.
711views0replies
0

Изоҳлар