Излаш
RUUZ

Жамият

Қозоғистонда 60 нафардан ортиқ ўзбекистонлик тутқунликда сақлангани аниқланди — видео

Ғишт заводи эгалари уларнинг ҳужжатларини олиб қўйишган ва жисмоний зўрлик ишлатиб, ўлим билан қўрқитишган.

317views0replies
0

Қозоғистон ИИВ хабарига кўра, Ақтўбе вилоятида яшовчи аёл полицияга мурожаат қилиб, бир неча ўнлаб хорижлик фуқаролар тутқунликда сақланаётгани ҳақида хабар берган. Аёлнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон фуқароси бўлган укаси Чимкентдаги ғишт заводида меҳнат қуллигидан қочган ва Олмаотага келган. Бироқ у ўша ерда номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган.
Хабар келиб тушгач, Олмаота Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси ва Ауэзов туман ИИБ ходимлари Чимкентга жўнаб кетишди, у ерда уч нафар иш берувчи қўлга олинган. Текширувлар давомида терговчилар иккита завод ҳудудидан 60 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари борлиги маълум бўлган.
Ўтказилган тергов-суриштирув ишлари давомида заводга ишга таклиф қилинган хорижликларнинг ҳужжатларини олиб қўйишгани, ойликларни бермай, вақти-вақти билан жисмоний зўрлик ишлатиб, ўлим билан қўрқитишгани аниқланган.
Ғишт заводлари эгаларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
317views0replies
0

Изоҳлар