Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Исроил Ғазо секторидаги шифохонага ракета зарбасини берди — ОАВ (видео)

Исроил шифохонани бомбардимон қилиши натижасида 800га яқин тинч аҳоли ҳалок бўлган.

93views0replies
0

Жорий йилнинг 17 октябрь куни тунда Исроил Ғазо секторидаги баптистлар шифохонасига авиазарба берган.
Фаластин раҳбарияти Ғазо секторида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган шифохонага уюштирилган ҳужум юзасидан фавқулодда йиғилиш ўтказди.
САХАЛ матбуот хизматининг маълум қилишича, “Исломий жиҳод” ташкилотининг нотўғри қарори сабабли, бомбалар шифохонага ёғилган.
Мазкур авиазарба натижасида 800 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.
Исроил армияси маълумотларига кўра, қуролли низо авж олган пайтдан бери Ғазо секторидаги фаластинлик радикаллар томонидан учирилган 450 га яқин ракета Исроилга етиб бормаган ва анклав ҳудудига тушган. "Исломий жиҳод" ташкилоти Ғазодаги шифохонани бомбалаб, юзлаб тинч аҳолининг ҳалок бўлишига сабаб бўлгани ҳақидаги даъволарни рад этди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Ғазо шаҳри марказидаги давлат шифохонасига уюштирилган ҳужумда ҳалок бўлганларнинг барчаси тинч аҳоли вакиллари эди. Бу ҳақда Фаластин анклавининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили маълум қилган.
Таъкидланишича, Исроилнинг ушбу зарбасидан сўнг бутун дунё бўйлаб одамлар оммавий намойишларга чиқишмоқда. Одамлар Ғазодаги агрессия тугатилиши ва Исроилни ҳарбий жиноятлар учун жавобгарликка тортишни талаб қилмоқда.
93views0replies
0

Изоҳлар