Излаш
RUUZ

Жамият

2026 йилгача қуввати 9 минг мегаватгача бўлган яшил электр ва янги гидроэлектр станциялари иш бошлайди

Умумий қуввати 8 минг мегаваттдан ортиқ бўлган қуёш ва шамол электр станциялари, 868 мегаватт қувватга эга янги гидроэлектр станциялари иш бошлайди.

385views0replies
0

Иллюстрация

Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, 2025 йилда Бухоро вилоятининг Пешку ва Ғиждувон туманларида ҳар бирининг қуввати 500 мегаваттдан бўлган 2 та ҳамда 2026 йилда Қорақалпоғистон Республикасида умумий қуввати 1 минг 600 мегаваттга тенг бўлган 4 та шамол электр станцияси ишга туширилади.
Ҳозирги вақтда Қорақалпоғистонда 200 мегаватт қувватли шамол электр станциясини қуриш бўйича тендер давом этмоқда.
Бундан ташқари, 2023 йил якунига қадар умумий қуввати 1,8 гигаваттга яқин кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ишга туширилиши ҳам режалаштирилган.
Таъкидлаш керакки, тизимли ишларнинг амалга оширилиши натижасида 2026 йилга бориб, Ўзбекистонда умумий қуввати 8 минг мегаваттдан ортиқ бўлган қуёш ва шамол электр станциялари, 868 мегаватт қувватга эга янги гидроэлектр станциялари иш бошлайди.
Бугунги кунда экологик муаммолар сабабли гидроэлектр станциялари ҳамда иссиқлик электр станцияларига муқобил равишда яшил энергетика манбаларининг ҳам яратиб борилиши келгусида энергия тақчиллигининг олдини олиш учун зарур чоралардан бирига айланиб улгурди. Шу сабабли ҳудудларда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, қуёш ва шамол электр станциялари, кичик гидроэлектр станцияларнинг ишга тушириб борилиши самарали ечим бўлиб хизмат қилиши табиий.
385views0replies
0

Изоҳлар